Манбанинг хабар беришича, туринликлар «Рома»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Матиас Суле трансферига қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг римликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали Суленинг трансфер баҳосини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Матиас Суле аслида «Ювентус» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Якунланган мавсумда ярим ҳимоячи «Рома» сафида 42 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда у 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.













