Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс Жаҳон чемпионатлари тарихидан ўрин олди. У ЖЧ–2026 1/16 финалида Сенегалга қарши учрашувда киритган ғалаба голи билан янги рекорд ўрнатди.
Учрашувнинг ҳал қилувчи воқеаси 121-дақиқада юз берди. Бош ҳакам Сенегал дарвозасига пенальти белгилади. Бироқ футболчиларнинг узоқ давом этган эътирозлари ва вазиятнинг текширилиши туфайли 11 метрлик жарима зарбаси фақат 124-дақиқаю 44-сонияда ижро этилди. Тилеманс пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди.
Бу гол Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг кечки гол сифатида қайд этилди. Илгари мундиалларда ҳеч бир футболчи ўйиннинг бунчалик кеч палласида гол урмаган эди.
Шу тариқа, бельгиялик ярим ҳимоячи нафақат жамоасига 1/8 финал йўлланмасини тақдим этди, балки жаҳон футболи тарихига кирган ноёб рекордни ҳам ўрнатди.
ЖЧ-2026. Финал босқичи. 1/16 финал
Бельгия — Сенегал — 3:2 (қўшимча вақтдан сўнг)
Голлар: Диарра, 24 (0:1), Сарр, 51 (0:2), Лукаку, 86 (1:2), Тилеманс, 89 (2:2), Тилеманс, 120+5, пенальти (3:2).
Бош ҳакам: Саид Мартинес (Гондурас).













