Харри Кейннинг клуб ва терма жамоадаги мавсум давомидаги кўрсаткичи 66 та ўйинда 72 та голни ташкил этмоқда.
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида ДР Конго терма жамоасига қарши кечган баҳсда (2:1) дублга эришди.
Бу ҳужумчининг сўнгги бир йил ичидаги 66-ўйини бўлди. У "Бавария" сафида 61 та, миллий терма жамоада эса 11 та гол уришга муваффақ бўлди.













