Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Витинья Роналду учун Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш истаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Витинья Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2026даги ўзгача мотивацияси ҳақидаги саволга жавоб берди.

Ҳозирда бўлиб ўтаётган мундиал катта эҳтимол билан Криштиану Роналду фаолиятидаги сўнггиси бўлади. Февраль ойида ҳужумчи 41 ёшини нишонлаганди.

«Роналду учун ғалаба қозониш? Ҳа, бу бизнинг асосий вазифаларимиздан бири. Шунингдек, биз мамлакатимиз, мухлисларимиз, оилаларимиз ва Диогу Жота учун ҳам ғолиб бўлишни хоҳлаймиз», – деди Витинья Хорватияга қарши 1/16 финал ўйини олдидан.

Португалияликларнинг хорватларга қарши учрашуви 3 июль куни бўлиб ўтади ва у Тошкент вақти билан соат 04:00да бошланиши режалаштирилган. Ушбу жуфтлик ғолиби 1/8 финалда Испания ёки Австрия терма жамоаси билан тўқнаш келади.

Киритилди: 07:42, 02.07.2026.
Ўқилди: 1120 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик