Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Тухель Мексикага қарши ўйин олдидан юзага келадиган қийинчиликлар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ЖЧ-2026 1/8 финали доирасидаги Мексикага қарши баҳс шароитларига мослашиш борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Учрашув Мехикодаги денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда жойлашган «Ацтека» стадионида ўтказилади.

«Бу, эҳтимол, тасаввур қилиш мумкин бўлган энг чиройли ва ҳаяжонли ўйинлардан бири бўлади.

«Ацтека»да Мексикага қарши ўйнаш — бизни жуда ва жуда кўп тўсиқлар кутмоқда. Денгиз сатҳидан баландлик ҳақида гапирмаса ҳам бўлади — бу катта ноқулайлик туғдиради, чунки тўрт кун ичида жисмонан бунга мослашишга улгурмаймиз. Бунинг шунчаки иложи йўқ. Балки янги тўсиқлар ҳам пайдо бўлар.

Бироқ биз тайёрмиз. Эҳтимол, бундай қийинчиликлар бизга керакдир. Ҳозир бизда ўз тайёргарлигимизга чин дилдан ишониш ва вазият қийинлашганда тўғри жавоб топа олишимиз учун идеал платформа мавжуд», — деди Томас Тухель.

Киритилди: 15:21, 02.07.2026.
Ўқилди: 552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик