Диогу Жотанинг фожиали ўлимидан деярли роппа-роса бир йил ўтиб, «Ливерпуль» клуби жамоанинг собиқ футболчиси хотирасига бағишланган ёдгорлик мемориалини очди. Бу ҳақда мерсисайдликлар матбуот хизмати хабар тарқатди.
Мемориал «Ливерпуль»нинг уй аренаси — «Энфилд» стадиони яқинида ўрнатилди. Лойиҳа муаллифи ҳайкалтарош Эмма Рожерс бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 3 июль куни Жота укаси Андре Тейшейра билан биргаликда ЙТҲга (йўл-транспорт ҳодисаси) учраган эди. Эрта тонгда улар кетаётган автомобиль Испаниянинг Самора провинциясидаги трассада шинаси портлагани туфайли йўлдан чиқиб кетган ва ёниб кетган. Ака-укалар воқеа жойида вафот этишган.
Вафот этган вақтида Диогу Жота бор-йўғи 28 ёшда эди.













