Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Тимоти Кастань ЖЧ-2026нинг 1/16 финалидан ўрин олган Сенегалга қарши учрашув (3:2) ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Белгияликлар африкаликларга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бера туриб, Ромелу Лукаку (86-дақиқа) ва Юри Тилеманснинг (89-дақиқа) голлари эвазига мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Ғалаба тўпини эса 120+5-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган Тилеманс киритди.
«Бу ақл бовар қилмас ғалаба бўлди. Ҳамма нарса беш дақиқа ичида бутунлай ўзгариб кетишини ҳеч қачон хаёлимга келтирмагандим. Бироқ олдимизда ҳали қилинадиган ишлар жуда кўп, чунки очиғини айтганда, ҳеч ким бундай вазиятга тушиб қолишни истамайди.
Баҳс якунланишига беш дақиқа қолганда голлар уриб, яна олдинга чиқиб олишга ҳамиша ҳам ишониб бўлмайди. Биринчи бўлимда прессингни ёмон ташкил қилдик. Уларни қанотларда самарали тўхтатиб қолишни умуман уддалай олмадик, жуда кўп кросс узатмаларни амалга оширдик ва тўпни йўқотдик. Машғулотларга қайтганимизда бу хатоларни таҳлил қилиб чиқамиз. Кеча эса байрам қилиш учун арзигулик кун эди», — дея Кастаннинг сўзларидан иқтибос келтиради Mundo Deportivo нашри.













