«Бавария»нинг собиқ футболчиси Томас Мюллер Бундеслига гигантига Швейцария терма жамоаси ҳамда «Фрайбург» аъзоси Йохан Манзамбини кузатишни тавсия қилди.
35 ёшли собиқ футболчининг фикрича, иқтидорли футболчи «Бавария» таркибини кучайтиришга қодир.
«Бавария» Йохан Манзамбига жиддий эътибор қаратиши керак, — деди Мюллер Magenta TV эфирида.
20 ёшли Манзамби 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг энг ёрқин кашфиётларидан бирига айланди. У гуруҳ босқичидаги учта ўйинда 3 та гол уриб, 2 та голли узатма амалга оширди.
Аввалроқ «Ньюкасл» клуби ҳам Манзамбига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.













