«Ливерпуль» ҳужумчиси Коди Гакпонинг «Тоттенхэм»га трансфери амалга ошмаслиги мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Аввалроқ «шпорлар» Нидерландия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Бироқ манбага кўра, «Ливерпуль» ҳозирча 27 ёшли футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас. Шу сабабли клуб на «Тоттенхэм»га, на Гакпонинг ўзига музокаралар олиб бориш учун рухсат берган.
Шу билан бирга, агар Лондон клуби расмий трансфер таклифи билан чиқса, вазият ўзгариши эҳтимолдан холи эмас.
2025/2026 йилги мавсумда Коди Гакпо барча мусобақаларда 52 та учрашувда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.













