Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

«Реал» Моуриньонинг Мбаппе, Винисиус ва Беллингем билан муаммоси бўлмаслигига амин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо юлдузли учлик билан ишлашда жиддий муаммоларга дуч келмайди, деб ҳисобламоқда.

Marca нашрининг хабар беришича, «қаймоқранглилар» бошлиқлари «The Special One» Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингемни ўзаро самарали ҳаракат қилишлари ва жамоа учун меҳнат қилишлари учун ўз тактик схемасига муваффақиятли жойлаштира олишига ишонмоқда.

Бундан олдинги мураббийлар нафақат ушбу уч футболчини майдонда жамоа мувозанатига зарар етказмаган ҳолда бирлаштира олишмаган, балки кийиниш хонасидаги юлдузлик амбицияларини ҳам жиловлай олишмаган, деб ҳисобланади. Бу эса жамоа ичидаги муҳитга жиддий путур етказган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо шу йилнинг июнь ойида «Реал» бошқарувига келди. У орадан 13 йил ўтиб яна Мадрид клубига қайтди.

Киритилди: 12:01, 04.07.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик