Бирмингемнинг «Астон Вилла» клуби собиқ футболчиси Габриэль Агбонлахор ЖЧ-2026 плей-офф босқичининг илк раундида ДР Конгога қарши кечган баҳсда Англия терма жамоаси марказий ҳужумчиси Гарри Кейннинг кўрсатган ўйини ҳақида танқидий фикр билдирди.
«Ғалаба тўпини киритганига қарамай, унинг ҳаракатлари даҳшатли бўлди. Кейн жуда кўп марта тўпни йўқотди. Майдонда иккита голдан бошқа ҳеч нарса қила олгани йўқ. Агар Англия чемпион бўлишни истаса, у бундай ўйинларда кўпроқ меҳнат қилиши керак», — дея собиқ футболчининг сўзларини келтиради Talksport.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда Англия ДР Конго устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Нуфузли турнирнинг кейинги раундида Томас Тухель шогирдлари мусобақа мезбонларидан бири — Мексика терма жамоасига қарши майдонга тушишади.













