Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Кабо-Верде бош мураббийи: «Футболчиларим билан фахрланаман»

Баҳо:
+ | -

Кабо-Верде терма жамоаси бош мураббийи Лейтан Бриту Жаҳон чемпионати — 2026 плей-офф босқичининг илк раундида Аргентинадан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдирди. Африкалик футболчилар қўшимча бўлимларда 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, нуфузли турнирни тарк этишди.

«Жамоамиз Жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Биз амалдаги жаҳон чемпионлари билан баҳсда икки марта ҳисобни тенглаштира олдик, Аргентина билан қўшимча таймгача етиб бордик. Футболчиларим билан фахрланаман. Биз аслида ким эканлигимизни бутун дунёга кўрсатиб қўйдик», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) матбуот хизмати.

Африкаликларни мағлуб этган Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026нинг нимчорак финалига йўл олди. «Альбиселесте» ўзининг навбатдаги учрашувини 7 июль куни Миср терма жамоасига қарши ўтказади.

Киритилди: 12:23, 04.07.2026.
Ўқилди: 542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик