Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Барселона» учинчи дарвозабонликка номзодларни аниқлаб олди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби янги мавсум учун дарвоза чизиғини шакллантиришда давом этмоқда. Янги мавсумда асосий дарвозабон вазифасини Жоан Гарсия бажариши, Войцех Шесни эса унинг ўринбосари бўлиши кутилмоқда. Аммо учинчи посбон позицияси ҳозирча сўроқ остида турибди.

Mundo Deportivo нашрининг қайд этишича, Диего Кочен жамоани тарк этгани, Иньяки Пенья «Панатинаикос»га ўтгани ҳамда бир қатор ёш голкиперларнинг шартнома муддати тугаганидан сўнг, клуб ўз академиясидан иккита асосий номзодни кўриб чиқмоқда.

Гап 18 ёшли Икер Родригес ва 19 ёшли Эдер Аллер ҳақида бормоқда. Биринчиси «Ла Масия» тизимидаги энг истиқболли дарвозабонлардан бири ҳисобланса, иккинчиси аллақачон асосий жамоа машғулотларига мунтазам жалб этилган ва ўйин қайдномаларига киритилган. Бу борадаги якуний қарор мавсум олди тайёргарлик йиғинлари давомида қабул қилинади.

Киритилди: 18:22, 04.07.2026.
Ўқилди: 2204 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик