Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Парагвай мураббийи Франция фойдасига қўйилган пенальти ҳақида: «Ҳакам дастлаб Дуэ контактни атайлаб юзага келтирди, деб ўйлади»

Баҳо:
+ | -

Парагвай терма жамоаси бош мураббийи Густаво Альфаро ЖЧ-2026 нинг 1/8 финалидан ўрин олган Францияга қарши ўйинда (0:1) рақиб фойдасига белгиланган пенальти ҳақида ўз фикрини билдирди.

Учрашувнинг 65-дақиқасида Европа жамоаси вингери Дезире Дуэ рақиб жарима майдончасига кириб борди ва у ерда Диего Гомес Амарилья томонидан йиқитилди. Баҳс бош ҳаками Илгиз Танташев дастлаб қоида бузилишини қайд этмади, бироқ кейинроқ видеоассистентларнинг (ВАР) тавсиясига кўра мониторда вазият такрорини томоша қилди ва 11 метрлик жарима зарбасини белгилади.

«Мен бу вазиятни ВАР мониторида кўриб чиқишаётган пайтда кузатдим. Ҳакамнинг орқасида турган эдим, шу сабабли бу борада буткул холис фикр билдира олмайман.

Арбитрда дастлабки таассурот шаклланиб улгурганди. У ўйинчи [Дуэ] контактни атайлаб юзага келтириш (провокация қилиш) мақсадида ўзини чим устига ташлади, деб ҳисоблади. Кейин эса ВАР тизимидагилар бу вазият пенальти эканлигини тасдиқлашди.

Мен бу эпизодни ҳали батафсил ўрганиб чиқаман. Аммо ўйиннинг ўзига қарайдиган бўлсак: албатта, ушбу футболчи майдонда худди ҳавода учгандек ҳаракат қилади, у жуда техник маҳоратга эга ва тор ҳудудда қандай ҳаракат қилишни яхши билади», — деди Альфаро.

Киритилди: 16:36, 05.07.2026.
Ўқилди: 441 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик