«Аль-Аҳли» бош мураббийи Маттиас Яйссле «Зенит» клубининг қанот ҳужумчиси Луис Энрике хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Саудия клубида 25 ёшли вингер номзоди бир ойдан бери муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда журналист Моҳаммед Доки ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, «Аль-Аҳли» Энрикени «Зенит»дан сотиб олиш учун 45 миллион евро ажратиши мумкин.
Бразилиялик футболчи «кўк-оқ-мовийлар» (питерликлар) сафида 2025 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. Ортда қолган мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг якунига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 24 миллион еврони ташкил этади.













