Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

АПЛ клублари Япония терма жамоаси ҳужумчиси учун кураш бошлашди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг тўртта клуби «Селтик» ҳужумчиси Даидзэн Маэдани ўз сафига қўшиб олиш учун курашга киришди. Футболчи ҳозир бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида Япония терма жамоаси таркибидан жой олган эди.

Chosun Daily нашрининг қайд этишича, 27 ёшли форвард гуруҳ босқичида Швеция терма жамоаси дарвозасига киритган голи, шунингдек, юқори тезлиги ва фаол прессинги туфайли инглиз клублари эътиборини тортган.

«Селтик» ўз футболчисини 15 миллиондан 20 миллион фунт стерлинггача (тахминан 17,5-23,4 миллион евро) баҳоламоқда.

Бу борада энг катта фаолликни футболчини анчадан бери кузатиб келаётган «Брентфорд» клуби кўрсатмоқда. Шунингдек, «Эвертон»да ҳам унга нисбатан қизиқиш сақланиб қолган — жамоа устози Дэвид Мойес Маэдани ҳужум чизиғи учун универсал футболчи сифатида кўрмоқда. Бундан ташқари, «Ноттингем Форест» ва «Фулхэм» клублари ҳам ушбу трансфер ҳақида ўйлаб кўришмоқда.

Киритилди: 16:45, 05.07.2026.
Ўқилди: 1087 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик