Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Плеттенберг Клопп ва Германия футбол иттифоқи ўртасидаги музокаралар тафсилотларини ошкор қилди

Баҳо:
+ | -

Германия футбол иттифоқи (DFB) Юрген Клоппни миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинлаш бўйича музокараларни бошлади, деб хабар бермоқда журналист Флориан Плеттенберг. DFB президенти Бернд Нойендорф Юрген Клопп футбол тизими раҳбари лавозимида ишлаётган «Red Bull» компанияси раҳбарияти билан илк телефон мулоқотларини ўтказди, муҳокамалар давом этмоқда.

Ҳозирги вақтда Германия футбол иттифоқи (DFB) ва Австрия концерни ўртасида Клоппнинг кетиши бўйича келишувга эришилмаган. Музокаралар яна бир неча кун давом этиши кутилмоқда, чунки «Red Bull» акциядорлари мутахассиснинг амалдаги шартномасини муддатидан олдин бекор қилгани учун пул товони тўланишини талаб қилишмоқда.

Келгуси ҳафта Нью-Йоркда Юрген Клоппнинг ўзи, унинг агенти Марк Косицке, шунингдек, Бернд Нойендорф ва Ханс-Йоахим Ватцкедан иборат DFB делегацияси иштирокида илк юзма-юз учрашув режалаштирилган. Унда «Red Bull» топ-менежерлари ҳам қатнашиши мумкин. Қайд этилишича, Клопп Германия терма жамоасини бошқариш истагини аллақачон тасдиқлаган.

Киритилди: 17:20, 05.07.2026.
Ўқилди: 456 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик