Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди

Баҳо:
+ | -

Норвегия ЖЧ-2026 1/8 финалида Бразилияни мағлуб этди — 2:1. Учрашув АҚШдаги «Нью-Йорк/Нью-Жерси Стэдиум» аренасида бўлиб ўтди.

Норвегияликлар сафида Эpлинг Холанд дубль қайд этди, у 79 ва 90-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. 90+10-дақиқада Неймар пенальтини аниқ амалга ошириб, Бразилиянинг жавоб голини урди. 34 ёшли ҳужумчи ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 67-дақиқада майдонга тушди.

Биринчи бўлимда бразилиялик Бруно Гимараэс 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Ушбу пенальти бош ҳакам Исмаил Эльфат томонидан Матеус Куньяга ишлатилган қўполлик учун VAR видеотакроридан сўнг белгиланган эди.

Норвегия ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўл олди ва ушбу босқичда Мексика — Англия учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади. Бразилия эса турнирдаги иштирокини якунлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:14, 06.07.2026.
Ўқилди: 2414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик