Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Эдерсон «Манчестер Юнайтед»га ўтишга жуда яқин — Келишув тафсилотлари маълум

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсон Лоуренсонинг «Манчестер Юнайтед»га кутилаётган трансфери бўйича янги тафсилотлар пайдо бўлди.

Журналист Натан Солтнинг берган маълумотига кўра, учала томон ўртасидаги келишув тўлиқ ҳал этилган ва якунига етиши кутилмоқда. Бу ОАВда трансфернинг барбод бўлгани ҳақида тарқалган хабарларга зиддир.

Манбанинг таъкидлашича, Эдерсон Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионати — 2026даги иштирокини якунлаши билан (жамоа 1/8 финалда мағлуб бўлди) дарҳол тиббий кўрикдан ўтади.

Бундан олдинроқ Эдерсон «қизил иблислар» билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши ва унинг йиллик маоши 5 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 13:19, 06.07.2026.
Ўқилди: 1391 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик