Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Барселона» қайси ҳолатда Ремирони сотиб олиши маълум бўлди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» «Реал Сосьедад» дарвозабони Алекс Ремирога бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда.

Mundo Deportivo газетасининг хабар беришича, 31 ёшли испаниялик посбон «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка маъқул келмоқда. Ўйинчининг ўзи ҳам каталонияликлар сафига қўшилишга тайёр, бироқ бу трансфер Войцех Шеснининг келажагига боғлиқ. «Кўк-анорранглилар» фақатгина польшалик дарвозабон билан хайрлашган тақдирдагина Ремиро учун ҳаракат бошлайди. Ҳозирча эса клубнинг трансфер бозорида бошқа устувор мақсадлари бор.

Ўтган мавсумда Ремиро барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 62 та гол ўтказиб юборди ва фақат тўртта учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Transfermarkt мутахассислари футболчини тўққиз миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 14:50, 06.07.2026.
Ўқилди: 1649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик