Кириш Регистрация

Касадо «Барселона»даги келажаги ҳақида очиқчасига гапирди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Марк Касадо ўзини сотиб юборишмоқчи эканлиги ҳақидаги маълумотларни рад этди. Касадо якуний қарор клуб раҳбарияти ва бош мураббий билан суҳбатдан сўнг қабул қилинишини таъкидлади.

«Клуб мени сотмоқчи эканлиги ҳақидаги хабарлар қаердан пайдо бўлаётганини билмайман. Менга бу ҳақда ҳеч ким ҳеч нарса демади, агентим ҳам бунга ўхшаш гапни айтгани йўқ. Мен мураббий, клуб ва агентларим билан гаплашиб оламан, кейин эса барча учун энг тўғри бўлган қарорга келамиз», — деди Касадо.

ОАВ томонидан берилаётган маълумотларга кўра, Марк Касадонинг хизматларига Саудия Арабистонининг топ-клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчини ўз сафига қўшиб олишни «Ал-Ҳилол» клуби истамоқда.

Киритилди: 16:59, 06.07.2026.
Ўқилди: 1028 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик