Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Муньос Португалияга қарши ўйинга тайёрлиги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Муньос Жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Португалияга қарши баҳсга қай даражада тайёр эканлиги ҳақида фикр билдирди. Ҳозирги вақтгача футболчи мусобақада бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади, у мавсум сўнгида олган жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини ўтамоқда. Ушбу учрашув бугун, 6 июль куни бўлиб ўтади.

«Ўзимни яхши ҳис қиляпман, секин-аста жамоа билан машғулотлар суръатига киришиб боряпман. Спорт формамни тиклаяпман, гарчи бу осон бўлмаётган бўлса-да, чунки анча вақт майдондан ташқарида қолдим. Агар жамоага керак бўлсам, мен тайёрман.

Ёшлигингда сени кўпроқ ўйнаш ва олдинга интилиш иштиёқи бошқаради. Бу вақт ичида мен танамга қулоқ солишни ва унга нима кераклигини тушунишни ўргандим. Бу ўйинни интизорлик билан кутяпман. Бу қийин, аммо ҳаяжонли баҳс бўлади. Унда биз тенгма-тенг курашишга ҳаракат қиламиз ва агар буни уддаласак, ғалабага яқин келамиз», — дея Муньоснинг сўзларини келтиради «Mundo Deportivo» нашри.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 мусобақаси 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтмоқда. 1/16 финалда испанияликлик футболчилар Австрия терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Португалияга қарши кутилаётган марказий баҳс эса бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 17:17, 06.07.2026.
Ўқилди: 495 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик