Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Бельгияликлар АҚШни тор-мор этгач, ФИФА ва Трамп устидан кулди

Баҳо:
+1 | -

Бельгия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида АҚШ жамоасини 4:1 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди. Ўйиндан сўнг «қизил иблислар» ижтимоий тармоқларда ҳам ФИФА раҳбариятига, ҳам АҚШ Президенти Дональд Трампга қаратилган ҳажвий пост жойлаштиришди.

Улар Ромелу Лукакунинг суратини илова қилиб, тагига: «Буни ҳам бекор қилинг-чи» деб ёзиб қолдиришди. Бу ўйин олдидан келиб чиққан можарога жавоб эди. Эслатиб ўтамиз, ўшанда ФИФА Трампнинг босими остида америкаликлар форварди Фоларин Балогуннинг дисквалификациясини тезкорлик билан бекор қилиб, уни ушбу баҳсда майдонга тушишга рухсат берган эди.

ЖЧ-2026нинг 1/4 финалида Бельгия турнирдан Португалияни чиқариб юборган Испания билан тўқнаш келади.

Киритилди: 09:13, 07.07.2026.
Ўқилди: 2608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик