Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Месси Миср билан ўйиндаги омадсиз пенальти ва ундан кейинги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2026 1/8 финали доирасидаги Миср терма жамоасига қарши баҳсда (3:2) фойдаланилмаган пенальти ҳақида фикр билдирди.

39 ёшли аргентиналик футболчи битта ЖЧда икки бор пенальтидан гол ура олмаган тарихдаги илк ўйинчига айланди. Шунга қарамай, Миср билан учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Месси гол ва голли узатма муаллифи бўлди.

«Ушбу пенальти сабабли ўзимдан жуда қаттиқ ғазабландим, яна хато қилганим учун кўп азоб чекдим. Агар ўшанда гол урганимда, бу ўйин боришини ўзгартириб юборарди. Биз яхши ўйнаётган эдик. Пенальтидан ташқари ҳам бизда яққол имкониятлар бўлди. Дарвозабон ақл бовар қилмас тўпларни қайтарди. Хайриятки, якунда ҳаммаси мен учун муваффақиятли тугади. Содир бўлган воқеадан кейин жамоага ёрдам бериш имконига эга бўлиш жуда муҳим эди», — дея Мессининг сўзларидан иқтибос келтиради TyC Sports.

Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Аргентина Швейцарияга қарши майдонга тушади. Учрашув 12 июль куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:56, 08.07.2026.
Ўқилди: 799 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик