Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Хендерсоннинг отаси футболчининг чап билак суяги майдаланиб кетганини айтди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсоннинг отаси Брайан Хендерсон ўғлининг жароҳати аввал хабар қилинганидан кўра жиддийроқ эканини маълум қилди.

36 ёшли футболчи ЖЧ-2026 1/8 финалида Мексика устидан қозонилган ғалабани (3:2) нишонлаётган вақтда жароҳат олган эди. Ярим ҳимоячи реклама шитлари устидан сакраб ўтмоқчи бўлган ва ноқулай йиқилган. Дастлаб футболчининг билак бўғими шикастлангани ҳақида хабар берилганди, бироқ катта Хендерсоннинг сўзларига кўра, ўйинчининг чап билак суяги бутунлай майдаланиб кетган.

«Бу чап билак суяги — у шунчаки бутунлай майдаланиб кетган. Унга гипс қўйишади, қолгани эса мутахассисларнинг кўрсатмасига боғлиқ бўлади», — дея Daily Mail футболчининг отаси сўзларидан иқтибос келтиради.

Чоршанба куни Хендерсон операция қилинади. Ярим ҳимоячи жаҳон чемпионати якунига қадар Англия терма жамоаси ихтиёрида қолишни режалаштирмоқда.

Англияликлар ЖЧ-2026 чорак финалида Норвегияга қарши майдонга тушади. Учрашув 11 июлдан 12 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:10, 08.07.2026.
Ўқилди: 590 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик