Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Кобель пенальтиларга қандай тайёргарлик кўришини очиқлади

Баҳо:
+ | -

Швейцария терма жамоаси голкипери Грегор Кобель 11 метрлик белгидан йўлланадиган зарбаларга қандай тайёргарлик кўриши ҳақида гапириб берди.

«Мен зарба бераётган футболчининг ҳаракатланишини, нигоҳини кузатаман. Умуман олганда, бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсага эътибор қаратаман. Бироқ якунда барибир интуиция ўз сўзини айтади, мен қалбим етаклаган томонга қараб ҳаракат қиламан. Бундай лаҳзаларда ички ҳиссиётлар жуда катта рол ўйнайди», - дея дарвозабоннинг сўзларини ФИФА матбуот хизмати келтирмоқда.

ЖЧ-2026 1/8 финал учрашувида Швейцария терма жамоаси Колумбия билан тўқнаш келди. Асосий ва қўшимча вақт 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса европаликлар аниқроқ ҳаракат қилишди — 4:3. Кобель колумбияликларнинг зарбаларидан бирини қайтаришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 13:07, 08.07.2026.
Ўқилди: 594 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик