Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби қанот ҳимоячиси Жед Спенс «Эвертон»нинг шорт-листидан жой олди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, 25 ёшли Спенсга нафақат «ирислар», балки Премьер-лиганинг бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Таъкидланишича, «Тоттенхэм» ўз футболчисини тахминан 29 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Ёзги трансфер ойнасида янги ҳимоячи сотиб олиш — «Эвертон»нинг устувор мақсади ҳисобланади. Клубда Спенснинг универсаллиги ва унинг терма жамоадаги ўйин тажрибаси жамоага ёрдам беради, деб ҳисоблашмоқда.
Якунланган клуб мавсумида ҳимоячи барча мусобақаларда 44 та учрашувда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади.













