Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Реал»дан ярим ҳимоячи кетиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Марокаш терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби вингери Браим Диас Италия A Серияда фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Журналистнинг маълумотларига кўра, туриннинг «Ювентус» клуби марокашлик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. «Кекса синьора» Браимнинг эҳтимолий трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Диаснинг «қироллик клуби» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Ярим ҳимоячининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўтган мавсумда вингер 42 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 15:21, 08.07.2026.
Ўқилди: 1105 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик