Кириш Регистрация

«МЮ» Тчуаменига шартнома таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменига беш йиллик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, таклиф жуда яхши молиявий шартларни ўз ичига олган, бироқ инсайдерларнинг таъкидлашича, футболчи Мадрид клубини тарк этишга интилмаяпти.

Якунланган мавсумда 25 ёшли хавбек барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Ҳозирда футболчи Жаҳон чемпионати-2026да иштирок этиш учун Франция терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турибди. Катта эҳтимол билан у жароҳати сабабли Марокашга қарши бўлиб ўтадиган 1/4 финал учрашувини ўтказиб юборади.

Киритилди: 15:33, 08.07.2026.
Ўқилди: 1699 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик