Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Фенербахче» Гринвуднинг трансфери бўйича «Марсель» билан 45+5 млн еврога келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Фенербахче» ҳужумчи Мейсон Гринвуднинг трансфери борасида «Марсель» билан келишувга эришди. Келишув суммаси 45 миллион еврони ташкил этади, яна 5 миллион евро эса бонуслар кўринишида кўзда тутилган, дея хабар бермоқда Fanatik.

Манбанинг хабарига кўра, трансфер қийматининг асосий қисми Франция клубига бўлиб-бўлиб тўланади. 23 ёшли инглиз футболчиси билан йиллик маоши 11 миллион евро бўлган тўрт йиллик шартнома келишиб олинган. Футболчи шартнома имзолаш учун ҳафта охиригача Истанбулга етиб келиши, шундан сўнг дарҳол жамоанинг Австриядаги йиғинига йўл олиши кутилмоқда.

Гринвуд 2024 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»дан «Марсел»га ўтган эди. Якунланган мавсумда у барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:35, 08.07.2026.
Ўқилди: 594 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик