"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Начо Монреаль Хаби Алонсонинг "Челси" бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу Хаби Алонсо учун жуда катта иш ва улкан масъулият. Менимча, у ҳақиқатан ҳам кучли мураббий, лекин мени фақат бир нарса хавотирга солмоқда — унга вақт керак. Агар "Челси" унга шу вақтни тақдим этса, у жуда яхши натижаларга эришади. Бироқ футболда кўпгина клублар дарҳол натижа талаб қилишади. Хаби Алонсо учун буни уддалаш катта синов бўлади", — дея Монреаль сўзларидан иқтибос келтиради talkSPORT.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо "Челси" билан 2030 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган. Испаниялик мутахассис Лондон клубидаги ишини 1 июль куни бошлади.













