Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Жака «Сандерленд»да қолишини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Гранит Жака ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартирмайди.

Айни дамда Швейцария терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Жакага ёз давомида «Челси» томонидан қизиқиш билдирилганди. Миш-мишларга кўра, «аристократлар» Гранит учун 8 миллион фунт стерлинг таклиф қилишган, аммо келишув амалга ошмаган.

«Сандерленд» ижтимоий тармоқларда мухлисларнинг We've got Granit Xhaka қўшиғига ҳаволани эълон қилиш орқали Жаканинг жамоада қолиш қарорига ишора қилди. Ушбу постни футболчининг ўзи ҳам ўз саҳифаларида улашди.

Шундан сўнг, ярим ҳимоячи ўз келажаги ҳақида гапириб ўтди.

«Сандерленд» мен учун илк кундан бошлаб уйга айланди. Биз барчамиз жуда бахтиёрмиз. Мен ҳозирги жойимда қолишга қарор қилдим; оила — энг муҳими. Мен улар билан бирга тарих яратишга тайёрман», — дея Жаканинг сўзларини келтиради tribalfootball.com.

Киритилди: 09:48, 09.07.2026.
Ўқилди: 330 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик