Кириш Регистрация

«Кристал Пэлас» испаниялик ҳимоячининг трансфери бўйича келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» ҳимоячи Оскар Мингесани ўз сафига қўшиб олиш бўйича оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Испаниялик футболчи Лондон клубига эркин агент сифатида келиб қўшилади. Ўйинчининг «Сельта» билан тузган шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етган эди. «Кристал Пэлас»да Мингесани ёзги трансферлар ойнасининг асосий «яширин» мақсадларидан бири сифатида кўриб чиқишган.

Манбага кўра, битимнинг барча шартлари сўнгги 48 соат ичида келишиб олинган. Трансфер деярли якунланган деб ҳисобланади. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 09:55, 09.07.2026.
Ўқилди: 510 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик