Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Галатасарой» Дураннинг ижараси бўйича «Ан-Наср» билан келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ҳужумчиси Жон Дуран ижара асосида «Галатасарой»га ўтмоқда. 22 ёшли колумбиялик футболчининг турк клубидаги маоши йилига 4 миллион еврони ташкил қилади, маошнинг қолган қисмини эса Саудия Арабистони томони тўлаб беради. Футболчи шартноманинг расман имзоланишини кутмоқда ва сўнгги расмиятчиликлар ҳал этилганидан кейин Истанбулга етиб келади, дея хабар бермоқда Fanatik нашри.

Якунланган мавсумни ҳам Дуран ижарада ўтказди: мавсумнинг биринчи ярмини «Фенербахче»да, иккинчи қисмини эса Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубида ўтказди. У «Фенербахче» сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди, «Зенит» таркибида эса унинг ҳисобида 6 та ўйин ва 1 та гол мавжуд.

Ҳужумчининг «Ан-Наср» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 14:25, 09.07.2026.
Ўқилди: 661 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик