Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

«Манчестер Юнайтед» Норвегия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Юлиан Рюэрсон фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Bild нашрининг маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед» футболчини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. «Қизил иблислар» норвегиялик ўйинчининг трансфери бўйича Германия клуби билан аллақачон алоқага чиқишган. «Асаларилар» ҳимоячини 30 миллион евродан камига қўйиб юборишга тайёр эмаслар.

Юлиан Рюэрсон 2023 йилда Берлиннинг «Унион» клубидан Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига 5 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи «асаларилар» сафинда барча турнирларда 42 та ўйин ўтказиб, 18 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали норвегиялик футболчининг қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:02, 09.07.2026.
Ўқилди: 1192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик