Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Ньюкасл» 18 ёшли ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Марказий ярим ҳимоячи Шон Штер «Аякс»дан «Ньюкасл»га кўчиб ўтди. Бу ҳақда «қарғалар» матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 18 ёшли нидерландиялик футболчи «Ньюкасл» билан беш йиллик меҳнат шартномасини имзолаган. Ярим ҳимоячи янги жамоасида 14-рақам остида тўп суради. Трансфер суммаси ошкор қилинмаган, аммо аввалроқ Штернинг хариди «қарғалар»га 24 миллион еврога тушиши ҳақида хабар берилганди.

«Бу ерда эканимдан жуда хурсандман. Бу Премьер-лиганинг катта клуби. Мен ҳар доим дунёнинг энг яхши лигасида ўйнашни орзу қилганман, шу боис бу мен учун жуда ҳаяжонли лаҳза», — дея Штернинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Штер — «Аякс» тарбияланувчиси. У асосий жамоа сафида жами 26 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 17:38, 09.07.2026.
Ўқилди: 1336 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик