Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Испанияга қарши ўйинда алмаштириш ҳақида гапирди.
34 ёшли посбон 2026 йилги Жаҳон чемпионати чорак финалида Испанияга қарши ўйин пайтида майдонни тарк этди. Унинг ўрнига 71-дақиқада Сенне Ламменс майдонга тушди. Испания "Манчестер Юнайтед" дарвозабонининг хатосидан сўнг ғалаба голини урди.
"Кучли зарбадан кейин оғриқни ҳис қилдим. Бу 30 та шундай зарбадан кейин бошланди. Баъзи танаффусларда буни сездим ва оғриқ кучайиб бораётганини англадим. Шунинг учун шифокор мени текшириши учун ўтирдим.
Давом этишни хоҳлардим, лекин тўпни тепа олмай қолдим. Яна беш дақиқа ўйнаган бўлардим, лекин мураббий агар мен энг яхши ҳолатда бўлмасам, мени захирага олишини айтди. Ҳаммаси жойида, бу унинг қарори", деди Куртуа DAZN телеканалида.













