Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Куртуа Бельгия терма жамоасидан кетмоқчи

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси Жаҳон чемпионатини тарк этганидан сўнг, дарвозабон Тибо Куртуа халқаро фаолиятидаги режалари билан ўртоқлашди. У миллий терма жамоадан бир йилга таътил олишни хоҳлаётганини айтди.

"Мен дам олишни ва Бельгия терма жамоаси сафида бир йил давомида бирорта ҳам ўйин ўтказмасликни хоҳлайман. Шундан сўнг, саралаш босқичида ва Евро-2028 да ўйнашни хоҳлайман. Лекин Бельгия терма жамоаси бунга рози бўладими ёки йўқми, билмайман", - деди Куртуа.

Бельгия 2026 йилги Жаҳон чемпионати чорак финалида Испанияга 2:1 ҳисобида ютқазди. Тибо Куртуа иккинчи бўлимда жароҳати туфайли алмаштирилди.

Киритилди: 11:23, 11.07.2026.
Ўқилди: 720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик