Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Макелеле: «Мен Тчуаменини ҳеч қачон жамоадан қўйиб юбормаган бўлардим»

Баҳо:
+ | -

Ўз вақтида Мадриднинг «Реал» клубида тўп сурган Клод Макелеле «қаймоқранглилар»нинг марказий ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Аввалроқ матбуотда «қироллик» клубининг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо бўлажак мавсумда франциялик хавбекка ишонч билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шу сабабли «Реал» раҳбарияти Тчуамени билан шартномани узайтириш ва унинг маошини оширишни мақсад қилган.

«У бошидан охиригача бир маромда ўйнаган ягона барқарор футболчи бўлди. Моуриньо аҳмоқ эмас, у яхши мураббий. У Ла Лигада ғолиб чиқиш учун кучли жамоа кераклигини билади. Тчуамени — мен ҳеч қачон жамоадан қўйиб юбормайдиган футболчилар тоифасидандир», — экспертнинг сўзларини келтиради DAZN.

Якунланган мавсумда Франция терма жамоасининг 26 ёшли аъзоси Мадрид клуби сафида 49 та ўйин ўтказиб, иккита гол ва иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 15:14, 11.07.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик