«Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ферран Торрес соғлиғи ва спорт формасини сақлаб қолиш тамойиллари билан ўртоқлашди.
«Спорт дунёси — нафақат футбол — ҳақиқатан ҳам ривожланиб бормоқда. Жисмоний жиҳатдан тайёр бўлиш керак ва мен буни англаб етганимдан бери барча янгиликлардан бохабар бўлишга ва оптимал формани сақлаб қолишга ҳаракат қиляпман, чунки бу жуда муҳим аҳамиятга эга. Тўғри овқатланиш ва дам олиш ҳам асосий ролни ўйнайди; булар фаолиятни имкон қадар узоқроқ давом эттириш учун зарур бўлган фундаментал элементлардир.
Одатда мен кечки пайт соат 19:30 ёки 20:00 атрофида кечки овқатни тановул қиламан, кейин эса эртаси куни соат 14:00 гача ҳеч нарса емайман. Мен оч қоринга машғулот ўтказаман ва бу ҳолатда ўзимда кўпроқ қувват ҳис қиламан. Нонушта қилишга эҳтиёжим йўқ, очликни ҳис қилмайман.
Ҳатто Педрига ҳам бир нечта фойдали маслаҳатлар бердим ва тўғрисини айтсам, бундан фахрланаман. Чунки бошида гўё бошим билан деворга урилаётгандек эдим, лекин барибир уни мен фойдали деб ҳисоблаган бир-иккита амалиётни синаб кўришга кўндира олдим. Мен уни интервал очиқиш билан таништирдим — у нонуштани ўтказиб юборадиган бўлди. Бошида унга қийин бўлди, лекин ҳозир бунинг учун менга раҳмат айтмоқда ва куч-қувватга тўлаётганини таъкидлаяпти», — Торреснинг сўзларини Diario Sport нашри келтиради.













