Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Гринвуд «Атлетико» ва «Фенербахче» ўртасида танлов чиқармоқда

Баҳо:
+ | -

«Марсель» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд ёзги трансфер ойнасида Франция клубини тарк этади, деб хабар бермоқда ESPN.

Форвардни ўз сафига қўшиб олиш учун «Фенербахче» ва «Атлетико» клублари кураш олиб бормоқда. Туркия клуби Гринвуд учун бонуслардан ташқари 42 миллион евро таклиф қилган бўлса, «матрасчилар» 45 миллион евро тўлашга тайёр.

Гринвуд иккала клуб билан ҳам шартнома шартларини келишиб олган, бироқ ҳали якуний қарорга келмади. Хабар қилинишича, Мэйсон «Хетафе»да ўйнаб юрган вақтларида яшаган Мадрид шаҳрига қайтишни истагани боис, кўпроқ «Атлетико»га ўтишни афзал кўрмоқда.

Маош масаласида эса «Фенербахче» Гринвудга солиқлардан ташқари йилига 7-8 миллион евро, «Атлетико» эса 5-6 миллион евро таклиф қилмоқда.

«Марсель» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасида тузилган аввалги шартнома шартларига кўра, трансфер суммасининг 35 фоизи манкунианликларга тегади.

Якунланган Лига 1 мавсумида Гринвуд 32 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 17:27, 11.07.2026.
Ўқилди: 758 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик