Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн норвегиялик форвард Эрлинг Холанднинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
Англиялик ҳужумчи рақибининг шаънига мақтовлар ёғдирди ва Холанднинг кучли томонларини санаб ўтди.
«Эрлинг — ақл бовар қилмас футболчи. Жисмоний жиҳатдан у ҳақиқий машина. У ҳужумларни юқори даражада якунлайди ва урган голлари статистикасининг ўзи ҳамма нарсани айтиб турибди», — деди Кейн.
Харри Кейн «Бавария» сафида ёрқин мавсумни ўтказди. Ҳужумчи жамоасига Бундеслига, Германия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритишда ёрдам берди. ЖЧ-2026 да эса Англия 1/4 финалгача етиб келди. Уларнинг навбатдаги рақиби — Эрлинг Холанд етакчилигидаги Норвегия терма жамоаси бўлади.













