Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

«Боруссия» Беллингемга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати — 2026 чорак финалида Норвегия терма жамоасини мағлуб этди. «Уч шерлар» таркибида ҳар иккала голга ярим ҳимоячи Жуд Беллингем муаллифлик қилди. Хавбекни унинг собиқ клуби «Боруссия» табриклади.

«Жуд, табрикларимизни қабул қил. Биз бундай гол нишонлашни Дортмундда ҳам кўп кўрганмиз», — дейилади «асаларилар»нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида қолдирилган хабарда.

Инглизлар мундиалнинг ярим финалига йўл олишди ва у ерда уларга амалдаги чемпион Аргентина терма жамоаси рақиблик қилади. Ушбу баҳс чоршанба куни, 15 июль куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланиши режалаштирилган.

Иккинчи ярим финал жуфтлигида эса Франция ва Испания терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Киритилди: 15:13, 12.07.2026.
Ўқилди: 312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик