«Бавария» ёзги трансфер ойнасида Брайан Сарагоса билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Испаниялик вингер Мюнхен клубининг кейинги мавсум учун режаларига киритилмаган.
Orgullobiri нашрининг маълумотларига кўра, 24 ёшли футболчига «Севилья», «Алавес» ва «Эспаньол» клублари қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча ушбу жамоаларнинг ҳеч бири расмий таклиф юбормаган, бироқ футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда.
Ортда қолган мавсум Сарагоса учун жуда омадсиз келди. У мавсумнинг биринчи ярмини ижара асосида «Сельта»да ўтказди, қишда эса «Рома»га кўчиб ўтди. Тиззасидаги жароҳат муаммолари туфайли испаниялик футболчи Рим клуби таркибида муқим жой эгаллай олмади ва мавсумнинг иккинчи қисмида бор-йўғи 4 та ўйинда майдонга тушди, холос.
Қайд этилишича, Сарагосани сотиб олмоқчи бўлган потенциал даъвогарлар аввал футболчининг жароҳатдан тўлиқ соғайганига ишонч ҳосил қилишни исташмоқда.













