Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Беллингем: «Олдинда ярим финал, ишонамиз!»

Баҳо:
+ | -2

Англия терма жамоасининг юлдуз ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Жаҳон чемпионати — 2026 чорак финалида Норвегия терма жамоаси устидан қозонилган ғалабали ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда янги пост қолдирди. Британлар қўшимча бўлимларда 2:1 ҳисобида зафар қучишди, ярим ҳимоячи эса дублни расмийлаштирди.

«Курашиш учун яша. Олдинда ярим финал. Ишонамиз!», — дейилади футболчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қолдирган хабарида.

Англия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ярим финал учрашуви чоршанба куни, 15 июль куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланиши режалаштирилган.

Ушбу жуфтлик ғолиби финалда Франция — Испания баҳсининг энг кучлисига қарши майдонга чиқади. Мундиалнинг ҳал қилувчи ўйини 19 июль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:19, 12.07.2026.
Ўқилди: 429 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик