Испания терма жамоаси дарвозабони Унай Симон жамоадоши Жоан Гарсия ўтган мавсумни ундан кўра яхшироқ ўтказганини тан олди.
Бильбаонинг «Атлетик» клуби вакили бўлган 29 ёшли посбон ЖЧ-2026 да Испания терма жамоасининг барча ўйинларида асосий таркибда майдонга тушди. Ҳолбуки, турнир бошланишидан олдин кўпчилик Луис де ла Фуэнте «Барселона»дан Жоан Гарсияга ёки «Арсенал»дан Давид Райяга ишонишини кутган эди.
«Жоан Гарсия ўтган мавсумда Ла Лиганинг энг яхши дарвозабони бўлди. Бунда ҳеч қандай шубҳа йўқ», — деб ўз рақобатчисининг савиясини эътироф этди Симон.
«Қизил фурия» жаҳон чемпионатининг олтита ўйинида атиги битта гол ўтказиб юборди. Ярим финалда Луис де ла Фуэнте жамоаси Францияга қарши баҳс олиб боради.













