«Тоттенхэм»нинг испаниялик ҳимоячиси Педро Порро клуб билан шартномани узайтиргани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Футболчининг сўзларига кўра, унинг «шпорлар» билан келишувни узайтириш қарорида раҳбарият томонидан билдирилган ишонч асосий омил бўлган.
«Айтганимдек, ҳозир мен «Тоттенхэм»да жуда бахтиёрман, чунки клуб мени қўллаб-қувватлади. Менга янги шартнома таклиф қилишди, менимча, мен бунга лойиқ эдим», — дея Порронинг сўзларини келтиради Last Word On Spurs.
Аввалроқ 26 ёшли ҳимоячига «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўтган мавсумда Порро барча турнирларда 47 та учрашувда иштирок этиб, иккита гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.













