Яқинда "Рома" 32 ёшли ҳужумчи Пауло Дибала билан ҳамкорликни узайтирганини эълон қилди. Бир йилга мўлжалланган янги меҳнат шартномасининг имзоланиши ҳақида аргентиналик футболчининг ўзи фикр билдирди.
"Барча истаганидек – клуб, мен ва умид қиламанки, мухлислар – ҳикоя давом этади. Ушбу шаҳарда яна бир мавсумни ўтказишдан хурсанд бўламан. "Рома" шарафини ҳимоя қилишда давом этиш имконияти мен учун катта шараф", - дея ҳужумчининг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Дибала Рим клуби сафига 2022 йилда келиб қўшилганди. Италия жамоаси либосида футболчи 140 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 45 та гол ва 30 та голли узатмани ёздириб қўйган.













