Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

"Ан-Наср" молиявий қийинчиликларга дуч келди

Баҳо:
+-1 | -
Бўлим: ОСИЁ

Таркибида юлдуз португалиялик Криштиану Роналду тўп сурадиган Саудиянинг "Ан-Наср" клуби жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Arriyadiyah хабар берди.

Биринчи жамоа футболчиларининг бир қисми июнь ойи учун маошларини тўлиқ олмаган. Клуб қолган қарздорликни кейинроқ бартараф этишни режалаштирмоқда.

Молиявий вазият трансфер кампаниясига ҳам таъсир қилди. "Ан-Наср" ҳамон шартномаси тугаганидан сўнг жамоани тарк этган ярим ҳимоячи Марсело Брозовичнинг ўрнини босувчини топиш бўйича расмий музокараларни бошламади.

2026-27 йилги мавсумда янги бош мураббий Анге Постекоглу бошчилигидаги "Ан-Наср" Саудия Арабистони чемпионати, Қирол кубоги, мамлакат Суперкубоги ва Элит Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади. "Ан-Наср" амалдаги мамлакат чемпиони ҳисобланади.

Киритилди: 23:49, 13.07.2026.
Ўқилди: 3991 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик