Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Баэна: «Францияга қарши ўйинда асосийси — тўпни йўқотмаслик»

Баҳо:
+3 | -

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алекс Баэна ЖЧ-2026 1/2 финали доирасидаги Францияга қарши ўйиндан кутилмалари билан ўртоқлашди.

«Биз ўз кучли томонларимизни биламиз. Ўйин услубимиз тўпни эгаллаш ва назорат қилишга асосланган. Биз эҳтиёткор бўламиз ва тўпни тез-тез йўқотмасликка ҳаракат қиламиз, чунки улар қарши ҳужумларда жуда кучли. Бу ўйиндаги энг муҳим жиҳат.

Жамоалар турли услубларда ўйнайди, бу услубларнинг жуда ва жуда қизиқарли тўқнашуви бўлади. Биз тўпни назорат қилишни, кўплаб узатмалар беришни яхши кўрамиз.

Улар эса ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда тезкор. Хавф шунда. Аммо услубларнинг фарқи туфайли ўйин қизиқарли кечади», — деди Баэна.

Киритилди: 09:18, 14.07.2026.
Ўқилди: 404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик